Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Руминия икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 19.11.2025 · 12:46 · 245 views
Ўзбекистон ва Руминия икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Руминия икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 17 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Руминиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Даниел Кристиан Чобану билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини ривожлантириш, кўп томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда 2026 йилга мўлжалланган қўшма иш режаси муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар ТИВнинг тегишли бўлимлари ўртасида сиёсий ва консуллик маслаҳатлари, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия мажлислари ҳамда халқаро автомобиль ташишлари бўйича қўшма комиссия йиғилишларини ўтказиш орқали икки томонлама ҳамкорликнинг барча соҳаларида фаол мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.