Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов 21 октябрь куни Россия элчиси Алексей Ерхов билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, томонлар икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ҳамда кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.
Музокаралар давомида қайд этилган йўналишлар бўйича ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди. Учрашувга оид қўшимча тафсилотлар маълум қилинмаган.