Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қозоғистон бандлик соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 08.12.2024 · 22:58 · 365 views
Ўзбекистон ва Қозоғистон бандлик соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Қозоғистон бандлик соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири ўринбосари Аскар Биахметов билан учрашди.

Унда икки вазирлик ўртасида бандлик, аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш ва меҳнат инспекцияси соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув сўнггида бандлик ва касб-ҳунарга тайёрлаш соҳасида кадрларни малакасини ошириш ва маълумот алмашиниш бўйича меморандум имзолашга келишиб олинди.