Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қатар таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Дилафруз Ниязова · 04.11.2025 · 13:21 · 327 views
Ўзбекистон ва Қатар таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон ва Қатар таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 3 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоевнинг Қатар таълим ва олий таълим вазири Лолва бинт Рашид бин Муҳаммад ал-Хатер билан учрашуви бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, таълим, фан ва маданият соҳаларида икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Қатар вазирининг таъкидлашича, Самарқанд шаҳри мезбонлик қилган ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси жуда юқори даражада ташкил этилган бўлиб, ушбу тарихий воқеа барча мусулмон дунёсининг ютуғи ҳисобланади.

Л.ал-Хатер Ўзбекистонни ислом цивилизациясига қўшган улкан ҳиссасини юксак баҳолаб, Имом Бухорий илмий меросини асраб-авайлаш, келажак авлодга етказиш бўйича Қатар томони ҳамкорликка тайёрилигни маълум қилди.