Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Жанубий Корея темир йўл соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Дилафруз Ниязова · 20.09.2025 · 18:10 · 293 views
Ўзбекистон ва Жанубий Корея темир йўл соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон ва Жанубий Корея темир йўл соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Транспорт вазири ўринбосари Илхомжон Абдугафаров Жанубий Кореянинг Темир йўл тадқиқот институти KRRI (Korea Railroad Research Institute) ва AJOU университети вакиллари билан учрашди.

Учрашувда темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳамда қўшма илмий тадқиқотларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

Жумладан, юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларга техник хизмат кўрсатувчи мутахассислар малакасини ошириш бўйича Жанубий Корея тажрибаси асосида ўқув дастурларини ишлаб чиқиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар муҳокама этилган масалалар юзасидан келгуси қадамларни белгилаб, ушбу йўналишда ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олди.