Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Туризм

Ўзбекистон ва Ироқ Курдистон минтақаси туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

UzDaily таҳририяти · 20.07.2026 · 16:15 · 51 views
Ўзбекистон ва Ироқ Курдистон минтақаси туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Ироқ Курдистон минтақаси туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси ўринбосари С. Бобокалонов Ироқ Курдистон минтақаси Савдо-саноат палаталари федерацияси президенти Гайлан Саид Азиз билан расмий учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниб, ҳудудлар ўртасидаги туристик алмашинув салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. 

Томонлар тарихий-маданий, оилавий ва зиёрат туризми йўналишларида қўшма туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш мақсадида икки мамлакат туроператорлари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш муҳимлигини қайд этдилар.

Учрашувда инвестициявий ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ироқ ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистонда тоғ курортлари, меҳмонхона мажмуалари ва бошқа туризм инфратузилмаси объектларини барпо этишга қаратилган инвестиция лойиҳаларида иштирок этишга таклиф этилди.

Шунингдек, Ироқ вакиллари ҳамкорлар топиш ва B2B музокараларини ўтказиш учун муҳим халқаро майдон ҳисобланган Тошкент халқаро туризм ярмаркаси (ТХТЙ)да иштирок этишга таклиф қилинди.