Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Иордания икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 01.07.2025 · 09:00 · 374 views
Ўзбекистон ва Иордания икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Иордания икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Иорданиянинг Ўзбекистондаги элчиси Демия Зуҳайр Хаддад билан учрашди.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари, шунингдек, халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик кўриб чиқилди.