Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон U20 Осиё чемпионатида учинчи ўринни эгаллади

UzDaily таҳририяти · 05.07.2026 · 12:30 · 21 views
Ўзбекистон U20 Осиё чемпионатида учинчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон U20 Осиё чемпионатида учинчи ўринни эгаллади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Таиланднинг Паттайя шаҳрида ўтаётган 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистоннинг грек-рим кураши бўйича терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Мусобақа якунларига кўра, ўзбек полвонлари икки олтин, икки кумуш ва тўрт бронза медални қўлга киритди.

Навбатдаги мусобақа кунида Ўзбекистон вакиллари медаллар жамғармасини яна бешта мукофот билан бойитди. 67 килограммгача бўлган вазн тоифасида Оғабек Муқимов Осиё чемпионига айланди. 60 килограммгача бўлган вазнда эса Достонбек Орипов кумуш медални қўлга киритди.

Беҳрузбек Валиев 72 килограммгача, Бекмурод Рустамов 82 килограммгача ва Фахрикамол Комилжонов 97 килограммгача бўлган вазн тоифаларида бронза медал соҳибига айланди.

Грек-рим кураши бўйича барча баҳслар якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси чемпионатни икки олтин, икки кумуш ва тўрт бронза медал билан тугатди. Ушбу натижа жамоага умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни таъминлади.