Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Вашингтонга келди

Ўзбекистон Президенти Вашингтонга келди
Ўзбекистон Президенти Вашингтонга келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида амалий ташриф билан АҚШга келди.

“Эндрюс” авиабазасида давлатимиз раҳбарини АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм, Миссисипи штати Миллий гвардияси бирлашган штаби қўмондони Джеймс Хенкинс ва бошқа расмий шахслар, Вашингтонда ажратилган қароргоҳда эса АҚШ Президентнинг махсус вакили Паоло Замполли кутиб олди.

АҚШга ташриф доирасида Президентимиз Тинчлик кенгашининг биринчи саммити ва бир қатор ишбилармонлик тадбирларида иштирок этади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.