Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон мактабларида қишки таътил бошланиш санаси эълон қилинди

Дилафруз Ниязова · 04.12.2025 · 22:53 · 613 views
Ўзбекистон мактабларида қишки таътил бошланиш санаси эълон қилинди
Ўзбекистон мактабларида қишки таътил бошланиш санаси эълон қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025–2026 ўқув йилида умумтаълим мактабларида қишки таътил 14 кун давом этади.

Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотларига кўра, 1–4-синф ўқувчилари учун таътил 2025 йил 27 декабрдан, қолган синфлар учун эса 28 декабрдан бошланади.

Таътил 2026-йил 10-январгача давом этади. 11-январь якшанба кунига тўғри келганлиги сабабли, учинчи чорак учун дарслар 12-январдан бошланади.