Ўзбекистон гимнастлари ЖЧ босқичида 5 медал олди
Ўзбекистон гимнастлари ЖЧ босқичида 5 медал олди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Challenge Жаҳон кубоги босқичида мусобақанинг дастлабки ғолиб ва совриндорлари аниқланди. Ўзбекистон вакиллари турли даражадаги бешта медални қўлга киритди.
Мусобақа якунларига кўра, ўзбекистонлик гимнастлар бирта олтин, иккита кумуш ва иккита бронза медалга сазовор бўлди.
Ҳалқалардаги машқлар дастурида Ахрорхон Темурхонов олтин медални қўлга киритди.
Эркин машқларда Хумоюн Исломов ва спорт отида машқларида Мансур Раҳматов кумуш медаль соҳибига айланди.
Озотилла Абдурасулов ҳалқалардаги машқларда, Шаҳрибону Юсуфова эса таянч сакраши дастурида бронза медалини қўлга киритиб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна икки медални тақдим этди.