Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон Germ Gold билан ҳамкорликни муҳокама қилди

UzDaily · 23.04.2026 · 12:30 · 199 views
Ўзбекистон Germ Gold билан ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон Germ Gold билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 22 апрель куни Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари У. Юсупов, вазирлик мутасаддилари билан биргаликда Germ Gold компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда томонлар бир-бирларига ўз фаолиятлари ҳамда соҳадаги иш тажрибалари юзасидан маълумот бердилар, шундан сўнг амалий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, мулоқот давомида томонлар хомашё таъминоти тизимини такомиллаштириш, қўшимча қиймат занжирини яратиш ҳамда соҳага илғор технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.