Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон EXPO 2030даги павильонини белгилади

UzDaily таҳририяти · 26.06.2026 · 11:00 · 27 views
Ўзбекистон EXPO 2030даги павильонини белгилади

Ўзбекистон EXPO 2030даги павильонини белгилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлиги мезбонлик қиладиган “EXPO 2030 Riyadh” бутунжаҳон кўргазмаси майдонига ташриф буюриб, лойиҳанинг бош режаси ва Ўзбекистон миллий павилиони учун ажратилган жой билан танишди.

Ташриф доирасида “EXPO 2030 Riyadh” кўргазмасининг халқаро иштирокчилари масалалари бўйича директори Абдулла бин Ол Хамис билан учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар Ўзбекистон миллий павилионининг жойлашуви, унинг дастлабки мавзуга оид йўналиши ва кўргазмада иштирок этишга тайёргарликнинг келгуси босқичларини муҳокама қилдилар.

Саудия томони, шунингдек, Осакадаги “EXPO 2025” кўргазмасида Ўзбекистон миллий павилионини юксак баҳолаб, лойиҳанинг юқори савияда амалга оширилганини таъкидлади.

Мулоқотда алоҳида эътибор миллий павилионнинг кўргазма якунлангандан сўнг тақдирига қаратилди. Томонлар бўлажак павилион негизида маданий меросни тарғиб этиш, маданий дипломатияни юксалтириш ҳамда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаш йўлида доимий масканни барпо этиш истиқболларини кўриб чиқдилар.