Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон делегацияси Қобулдаги халқаро кўргазмада қатнашади

Дилафруз Ниязова · 16.11.2025 · 22:24 · 368 views
Ўзбекистон делегацияси Қобулдаги халқаро кўргазмада қатнашади
Ўзбекистон делегацияси Қобулдаги халқаро кўргазмада қатнашади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Афғонистон Савдо ва инвестиция палатасининг таклифига биноан, жорий йилнинг 17–23 ноябрь кунлари Афғонистон Ислом Амирлигининг Қобул шаҳрида ўтказилаётган "Имом Абу Ҳанифа — 4-миллий ва халқаро кўргазма ва савдо ярмаркаси”да “Made in Uzbekistan” миллий стенди билан иштирок этиш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов бошчилигидаги қарийб 90 нафар тадбиркордан иборат делегация Қобулга етиб борди.

Мазкур кўргазмада иштирок этишдан асосий мақсад — қишлоқ хўжалиги, кончилик, энергетика, таълим, қурилиш, автомобилсозлик, соғлиқни сақлаш, туризм, тўқимачилик ва бошқа қатор йўналишларда фаолият юритаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини намойиш этишдан иборат.

Кўргазмада 5 000 дан ортиқ компаниялар – ҳам иштирокчи, ҳам ташриф буюрувчи сифатида Эрон, Қирғизистон, Ҳиндистон каби мамлакатлардан келган тадбиркорлар иштирок этиши кутилмоқда.

Нарх тенденцияларига келганда, кўргазма доирасида махсус таҳлил майдончаси ташкил этилган бўлиб, унда иштирокчи компаниялар бозордаги янги шароитлар, рақобатчиларнинг таклифлари, ўртача экспорт нархлари ҳамда тўғридан-тўғри шартномалар учун мақбул баҳолар бўйича маълумот алмашиш имкониятига эга бўлади.

Тадбир доирасида B2B учрашувлар ҳам ташкил этилиб, иштирокчиларга тўғридан-тўғри бизнес музокаралар олиб бориш, янги шериклар топиш ва стратегик ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш имкониятини беради.