Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатди

Беҳзод Ҳожиматов · 26.12.2024 · 09:01 · 494 views
Ўзбекистон Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатди
Ўзбекистон Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан халқимизнинг бағрикенглик кўмаги сифатида Афғонистон аҳолисини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш, зарур озиқ-овқат ҳамда дори-дармон воситалари шаклидаги инсонпарварлик юки Афғонистон халқига етказиб берилди.

Жами 9 вагондан иборат "Саломатлик" тиббий-санитар ёрдами жорий йил 25-30 декабрь кунлари Афғонистоннинг Балх вилоятида бир гуруҳ аҳоли малакали шифокорларимиз томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

Мазкур инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматларининг учрашувида афғон халқини Ўзбекистон шифокорлари томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказишда кўмак кўрсатиш сўровига асосан амалга оширилмоқда.

Инсонпарварлик юклари Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Транспорт ва Ташқи ишлар вазирликлари, шунингдек, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ мутасаддилари томонидан етказиб берилди.