Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Она ўзининг икки яшар қизалоғини 18 млн. сўмга сотмоқчи бўлди

Беҳзод Ҳожиматов · 06.03.2017 · 12:43 · 323 views
Она ўзининг икки яшар қизалоғини 18 млн. сўмга сотмоқчи бўлди
Она ўзининг икки яшар қизалоғини 18 млн. сўмга сотмоқчи бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида ўзининг икки яшар қизалоғини 18 млн. сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизматининг қайд этишича, 24 ёшлик Ўзбекистон фуқароси ўзининг икки яшар қизалоғини 20 млн. сўмга сотмоқчи бўлган.

Музокаралардан сўнг қизчанинг онаси ўз фарзандини 18 млн. сўмга сотишга рози бўлди ҳамда зудлик билан пулнинг ярмини беришларини талаб қилди. У пулни олаётган вақтда ашёвий далил билан ушланди.

Қизалоқ Меҳрибонлик уйига топширилди. Онасига нисбатан эса жиноий иш қўзғалди.