“Ўзқурилишматериаллари” АК акциядорлик жамиятига айлантирилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
“Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчининг 2016-йилнинг 25-октябрдаги қарори билан акциядорлик жамиятига айлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи “Республика қурилиш материаллари саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.
Мазкур қарорга биноан, “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик компанияси негизида “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти тузилди.
UzDaily
·
👁 392 views
·
14.11.2016 · 12:24