Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистонлик дипломатлар фуқарога Озарбайжондан қайтишига ёрдам берди

Беҳзод Ҳожиматов · 08.12.2024 · 22:23 · 423 views
Ўзбекистонлик дипломатлар фуқарога Озарбайжондан қайтишига ёрдам берди
Ўзбекистонлик дипломатлар фуқарога Озарбайжондан қайтишига ёрдам берди / Фото: Ўзбекистон ТИВ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Озарбайжондаги Ўзбекистон элчихонаси кўмаги билан Боку шаҳрида ҳужжатлари ва пулини йўқотиб қўйган Ўзбекистон фуқароси ватанига қайтишга муваффақ бўлди.

Элчихона ходимлари маҳаллий ҳомийларнинг молиявий ёрдами билан унинг қайтиши учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштирдилар, авиачипта харид қилдилар ҳамда вақтинчалик яшаш ва озиқ-овқат билан таъминладилар.