Ўзбекистонлик боксчилар Манчестердаги оқшомда муваффақиятли иштирок этди
Ўзбекистонлик боксчилар Манчестердаги оқшомда муваффақиятли иштирок этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Манчестер шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик спортчилар Баҳодир Жалолов ва Жавоҳир Умматалиев рақиблари устидан ишончли муддатидан олдин ғалаба қозонди.
Икки карра Олимпия чемпиони Баҳодир Жалолов хорватиялик боксчи Агрон Смакичига қарши жанг қилди ва саккизинчи раундда техник нокаут орқали ғалаба қозонди. Шу тариқа, ўзбекистонлик оғир вазн тоифасидаги боксчи профессионал рингда супероғир дивизион етакчиларидан бири эканини яна бир бор тасдиқлади.
Яна бир жангда жаҳон чемпиони Жавоҳир Умматалиев поляк спортчиси Дамиан Драбик билан тўқнаш келди. Жанг иккинчи раунднинг ўзида якунланди — ўзбекистонлик боксчи рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмасдан нокаут билан ғалаба қозонди.