Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Беҳзод Ҳожиматов · 15.01.2025 · 16:13 · 870 views
Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 15 январь куни Қашқадарё вилоятида зилзила қайд этилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, ер қимирлаши маҳаллий вақт билан соат 12:32 да содир бўлган.

Зилзиланинг эпицентри Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳудудида, 38,66° шимолий кенглик ва 66,64° шарқий узунлик координаталарида жойлашган. Зилзила магнитудаси 3,9 баллни ташкил қилган, очоғи 10 км чуқурликда бўлган.

Эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа 363 км ни ташкил этади (жануби–ғарбий йўналишда).

Зилзиладан 13 км узоқликда жойлашган Қамаши туманида ер силкиниши кучи 2 балл га етган.