Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистонда тиббий хизматлар ҳажми 15 фоизга ўсди

UzDaily · 05.06.2026 · 18:50 · 209 views
Ўзбекистонда тиббий хизматлар ҳажми 15 фоизга ўсди

Ўзбекистонда тиббий хизматлар ҳажми 15 фоизга ўсди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 2026 йил январь–апрель ойларида тахминан 7,3 трлн сўмни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,1 фоизга кўп. Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълум қилди.

Кўрсатилган хизматларнинг энг катта улуши бошқа тиббий хизмат турларига тўғри келиб, 63 фоизни ташкил этди. Шифохона муассасалари хизматлари умумий ҳажмнинг 20,2 фоизини, тиббий амалиёт ва стоматология хизматлари эса 16,8 фоизни ташкил қилди.

Кўрсатилган тиббий хизматлар ҳажми бўйича Тошкент шаҳри етакчи бўлиб, кўрсаткич 3,3 трлн сўмга етди. Шунингдек, Тошкент вилоятида 674,3 млрд сўм, Самарқанд вилоятида 549,2 млрд сўм ва Фарғона вилоятида 488,1 млрд сўм ҳажм қайд этилди.

Андижон вилоятида тиббий хизматлар ҳажми 329 млрд сўм, Наманганда 323,6 млрд сўм, Бухорода 282,6 млрд сўмни ташкил этди. Хоразм вилоятида кўрсаткич 270 млрд сўм, Қашқадарё вилоятида 263,5 млрд сўмга тенг бўлди.

Сурхондарё вилоятида соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 191,2 млрд сўм, Жиззахда 172,5 млрд сўм, Сирдарёда 134 млрд сўмни ташкил этди. Қорақалпоғистон Республикасида мазкур кўрсаткич 126,5 млрд сўм, Навоий вилоятида эса 118,4 млрд сўмга етди.