Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ярим йилда қарийб 29 минг тонна помидор экспорт қилди

Дилафруз Ниязова · 01.08.2025 · 13:30 · 331 views
Ўзбекистон ярим йилда қарийб 29 минг тонна помидор экспорт қилди
Ўзбекистон ярим йилда қарийб 29 минг тонна помидор экспорт қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон 28 639 тонна помидор экспорт қилган. Экспортдан тушган тушум 23,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Энг катта экспорт ҳажми Россия ҳиссасига тўғри келди — 21 732 тонна. Қирғизистонга 3 522 тонна, Қозоғистонга эса 3 190 тонна помидор етказиб берилди.

Бундан ташқари, Бирлашган Араб Амирликларига 148 тонна, Тожикистонга 23 тонна, бошқа мамлакатларга жами 24 тонна помидор экспорт қилинди.