Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон “Холидей” компаниясига мева ва сабзавотларни етказиб беради

UzDaily · 19.12.2016 · 14:44 · 364 views
Ўзбекистон “Холидей” компаниясига мева ва сабзавотларни етказиб беради
Ўзбекистон “Холидей” компаниясига мева ва сабзавотларни етказиб беради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Россиянинг “Порт” компанияси ҳамда Ўзбекистоннинг “Ўзагроэкспорт” компанияси Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотларини Россияга етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолашди.

“Ўзагроэкспорт” хабарига кўра, “Порт” компанияси “Холидей” компаниялар гуруҳи таркибига киради.

“Ўзагроэкспорт”нинг қайд этишича, умумий қиймати 1 млн. АҚШ долларига тенг сабзавот ва меваларнинг дастлабки партияси Россияга 2016-йил декабрь ойининг охирларида жўнатилади.

2017-йилда Россия компанияси Ўзбекистондан ҳафтасига 150 тонна сабзавот ва меваларни импорт қилади.

UzDaily · 👁 364 views · 19.12.2016 · 14:44