Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Хитой қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳасида инновацион марказ ташкил этади

UzDaily · 21.08.2025 · 00:06 · 397 views
Ўзбекистон ва Хитой қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳасида инновацион марказ ташкил этади

Ўзбекистон ва Хитой қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳасида инновацион марказ ташкил этади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Илзат Касимов ХитойнингAladdin Holdings Group", "Tai Chang Special Steel" va "B.A Holdings" компаниялари вакиллари билан учрашди.

Музокараларда "Замонавий қишлоқ хўжалиги ва маданий-туристик соҳаларида Ўзбекистон – Хитой инновацион маркази"ни ташкил этиш ташаббуси муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, ушбу лойиҳа янги иш ўринларини яратишга, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва туризмда инновацион ёндашувларни кенг жорий этишга хизмат қилади.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Хитой компаниялари ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, лойиҳа доирасида босқичма-босқич амалий тадбирларни амалга ошириш ҳамда мунтазам мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

UzDaily · 👁 397 views · 21.08.2025 · 00:06