Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Ўзбекистон ва Хитой иқтисодий алоқалар ва ташқи савдони кенгайтириш бўйича таклифларни муҳокама қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 18.12.2024 · 21:57 · 592 views
Ўзбекистон ва Хитой иқтисодий алоқалар ва ташқи савдони кенгайтириш бўйича таклифларни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Хитой иқтисодий алоқалар ва ташқи савдони кенгайтириш бўйича таклифларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  Марказий банкда Хитой Халқ банкининг Шанси провинцияси филиали раҳбари Фу Говен бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий алоқалар ва ташқи савдони кенгайтириш борасидаги таклифлар муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, Марказий банк раҳбарияти томонидан мамлакатимиз банк тизимида сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижалари ва Хитой билан ташқи савдо амалиётларининг бугунги ҳолати тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Томонлар юқоридаги масалалар юзасидан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.