Ўзбекистон ва Хитой икки томонлама масалаларни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Хитой икки томонлама масалаларни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвохид Азимов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юй Сзюн билан учрашув ўтказди.
Учрашувда икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар, шунингдек, Ўзбекистон ва Хитойнинг кўп томонлама тузилмалар, жумладан, ШҲТ ва «МО – Хитой» формати доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар олий ва юқори даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш юзасидан яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.