Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Суринам дипломатик муносабатлар ўрнатди

UzDaily · 22.02.2025 · 22:15 · 311 views
Ўзбекистон ва Суринам дипломатик муносабатлар ўрнатди
Ўзбекистон ва Суринам дипломатик муносабатлар ўрнатди  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Суринам расман дипломатик муносабатлар ўрнатди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Нью-Йорк шаҳрида икки томонлама дипломатик алоқаларни ўрнатиш тўғрисидаги коммюнике имзоланди.

Ҳужжатга Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Суринамнинг БМТдаги доимий вакили Сунил Алграм Ситалдин имзо чекди.

Шу тариқа, Суринам Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 158-давлатга айланди.