Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 10.02.2026 · 18:15 · 218 views
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Саад бин Носир бин Абдуллоҳ Абу Ҳаймед билан учрашув ўтказди.

Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини, жумладан савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш ҳамда аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

2026 йилда ўзаро манфаатли бўлган турли йўналишларда қўшма тадбирларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.