Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ҳар томонлама алоқаларни чуқурлаштириш тарафдори эканини яна бир бор тасдиқлади

Дилафруз Ниязова · 18.07.2025 · 11:40 · 289 views
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ҳар томонлама алоқаларни чуқурлаштириш тарафдори эканини яна бир бор тасдиқлади
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ҳар томонлама алоқаларни чуқурлаштириш тарафдори эканини яна бир бор тасдиқлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Саудия Арабистони Подшоҳлигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юсуф ал-Утайби билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий алоқалар ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, икки ва кўп томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, 2025 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режалари муҳокама қилинди.