Ўзбекистон ва Самара вилояти бизнес лойиҳаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Самара вилояти бизнес лойиҳаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида раис маслаҳатчиси Алишер Шайхов ҳамда Самара шаҳар округи раҳбарининг биринчи ўринбосари Юлия Ашуркова бошчилигидаги делегация иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, айниқса, корхоналар ўртасида ташқи савдо муносабатларини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокаралар жараёнида қатор устувор йўналишлар белгиланди. Жумладан, қурилиш ва лойиҳалаш ишлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, соҳада малакали мутахассисларни жалб этиш, металлургия саноати, қишлоқ хўжалиги ҳамда IT технологиялари йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, ўзбек ва россиялик ишбилармон доиралари ўртасида амалий ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида томонлар амалий натижаларга йўналтирилган ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, узоқ муддатли ва барқарор шерикликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар.