Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Россия парламентлараро мулоқот орқали стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамламоқда

UzDaily · 03.12.2025 · 11:00 · 226 views
Ўзбекистон ва Россия парламентлараро мулоқот орқали стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Россия парламентлараро мулоқот орқали стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафoев Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Федератив тузилма, минтақавий сиёсат, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ва Шимол ишлари қўмитаси раиси Андрей Шевченко билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик изчил мустаҳкамланиб бораётгани, айниқса, икки давлат Президентлари ўртасидаги мунтазам мулоқот ҳамкорликнинг барча йўналишларида суръатни ошираётгани таъкидланди.

Шунингдек, минтақалараро алоқаларнинг фаоллашуви икки томонлама муносабатларни амалий мазмун билан бойитаётгани алоҳида қайд этилди.

Учрашувда икки давлатнинг самарали парламентлараро мулоқотнинг ҳозирги даражаси юксак баҳоланди. Жумладан, жорий йилда Қозон шаҳрида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг ўнинчи мажлиси ўтказилиб, таълим, рақамлаштириш, меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, туризм, авиақатновлар ва ёшлар сиёсати бўйича муҳим келишувларга эришилгани эътироф этилди.

Икки давлат ўртасида маданий-гуманитар алоқалар ҳам тобора ривожланиб бормоқда. 2024 йилда Москвада ўтказилган “Ўзбекистон маданияти кунлари”, Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Ўзбекистонда амалга оширилган кенг кўламли тадбирлар ҳамда туризм соҳасидаги ижобий динамика буни яққол тасдиқлаши қайд этилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва парламентлараро мулоқотни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.