Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Россия парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади

UzDaily · 15.10.2025 · 16:45 · 254 views
Ўзбекистон ва Россия парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади

Ўзбекистон ва Россия парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 15 октябрь куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрига ташриф буюрди.

Делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг ўнинчи мажлисида иштирок этади.

Мажлисда икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий, таълим, қишлоқ хўжалиги, туризм ва гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати делегациясининг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши вакиллари ва Татаристон Республикаси Туризм давлат қўмитаси раҳбарлари билан учрашувларини ўтказиш ҳамда Татаристон Республикасининг замонавий технологик инфратузилмалари билан танишиш кўзда тутилган.