Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қувайт меҳнат миграцияси ва виза режими масалаларини муҳокама қилдиЎзбекистон ва Қувайт меҳнат миграцияси ва виза режимини муҳокама қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 21.01.2025 · 22:45 · 609 views
Ўзбекистон ва Қувайт меҳнат миграцияси ва виза режими масалаларини муҳокама қилдиЎзбекистон ва Қувайт меҳнат миграцияси ва виза режимини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Қувайт меҳнат миграцияси ва виза режими масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари О.Абдуллаев Кувайт Давлатининг Ўзбекистондаги элчихонаси Муваққат ишлари вакили Холид ал-Мутайратни қабул қилди

Учрашувда ташқи меҳнат миграцияси, виза режимини соддалаштириш ҳамда юқори даражада бўлажак икки ва кўп томонлама учрашувларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар миграция ва виза масалалари бўйича мулоқотларни доимий тарзда тизимли ўтказиб туриш, хусусан, мавжуд масалаларни тезкор тартибда мувофиқлаштириш мақсадида, Ўзбекистон ва Кувайт мутасаддилари ўртасида “Ишчи гуруҳ”ни ташкил этишни келишиб олдилар.