Ўзбекистон ва Қозоғистон божхона лабораториялари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон божхона лабораториялари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон божхона лабораториялари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораторияси томонидан Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси Марказий божхона лаборатория вакиллари билан онлайн учрашув ўтказилди.

Унда асосий эътибор иккала давлат божхона хизматлари раҳбарлари ўртасида 2025 йил 22 май куни имзоланган 2025–2026 йилларга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик режасидаги тадбирлар ижросига қаратилди.

Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий мақомига эга Марказий божхона лабораторияси бошлиғи Р. Рўзиев қозоғистонлик ҳамкасбларига божхона органларида суд-экспертиза соҳасини ташкил этиш ва ривожлантиришга қаратилган муҳим ахборот ва тавсияларни тақдим қилди.

Хусусан, гиёҳвандлик воситалар, психотроплар ва перекурсорлар ҳамда кучли таъсир этувчи моддалар экспертизасини жорий этишнинг комплекс ташкилий, ҳуқуқий ва техник жараёнлари батафсил тушунтирилди.

Бунда ҳуқуқий-меёрий базани шакллантиришда миллий қонунчиликда акс эттириш зарур бўлган нормалар, лаборатория инфратузилмасини ташкил этиш, техник жиҳозлаш, кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш, валидация ва сифат назорати тизимини жорий этиш, ўзаро идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ахборот базалари ва маълумотлар билан таъминлаш орқали амалиётга босқичма-босқич жорий этиш механизмлари тўғрисида тақдимотлар қилинди.

Қизғин муҳокамаларга бой учрашув қўшни давлат экспертлари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.

Учрашув якунида томонлар ноқонуний наркотик воситалар айланмасига қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган профессионал ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

Шунингдек, келгуси учрашувнинг мавзу ва санаси ҳам белгилаб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг