Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари келгусидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Беҳзод Ҳожиматов · 18.12.2024 · 22:38 · 489 views
Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари келгусидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар
Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари келгусидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун, 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси Президент Администрацияси Раҳбари Адилбек Касималиев билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон Бош вазири Адилбек Касималиевни Қирғизистон Бош вазири этиб тасдиқлангани муносабати билан самимий табриклади.

Шунингдек, Давлатларимиз Раҳбарлари томонидан ҳукуматлар олдига қўйилган муҳим вазифаларни амалга оширишда яқин ҳамкорлик қилиш ҳамда савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни изчил рўёбга чиқаришга ишонч билдирилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Бош вазири қирғизистонлик ҳамкасбига ушбу лавозимга тасдиқлангани муносабати билан табрик мактуби юборган эди.