Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

UzDaily · 24.06.2025 · 11:35 · 226 views
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Покистоннинг “Pharmatec” компанияси вакиллари билан учрашди.

Учрашув чоғида Агентлик директори меҳмонларга "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг имкониятлари, инвестициявий шароитлари ва давлат томонидан тақдим этиладиган имтиёзлар юзасидан батафсил тақдимот ўтказди.

“Pharmatec” раҳбарияти тақдимотдан катта таассурот олганини таъкидлаб, Ўзбекистон Ҳукумати томонидан фармацевтика саноатини ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади.

Мулоқот якунида “Pharmatec” компанияси вакиллари Фарма Парк ҳудудида ишлаб чиқаришни ташкил этиш истиқболларини ўрганаётганини ва мазкур лойиҳага қизиқиш билдирганини маълум қилдилар.