Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Покистон фармацевтика саноати соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

UzDaily таҳририяти · 10.07.2026 · 10:30 · 23 views
Ўзбекистон ва Покистон фармацевтика саноати соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Покистон фармацевтика саноати соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Покистон Ислом Республикасидан келган тадбиркорлар ва бизнес доиралари вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида меҳмонларга мамлакатимизда фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳамда "BioPharma City" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери имкониятлари ҳақида тақдимот ўтказилди.

Шунингдек, делегация аъзолари Агентлик фаолияти, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари, маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш, технологиялар трансфери ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган устувор йўналишлар билан таништирилди.

Музокаралар давомида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, технологиялар трансфери ҳамда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.