Минскда Беларусь–Ўзбекистон Дўстлик хиёбони очилди
Минскда Беларусь–Ўзбекистон Дўстлик хиёбони очилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —Минск шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикасига расмий ташрифи доирасида Тошкент кўчасида жойлашган Беларусь–Ўзбекистон Дўстлик хиёбонини очиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Беларусь ташқи ишлар вазири Максим Риженков иштирок этди. Икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари биргаликда дарахт кўчатларини экишди.
Бахтиёр Саидовнинг таъкидлашича, дарахт экиш маросими икки давлат ўртасидаги абадий дўстлик, ўзаро ҳурмат, ишонч ва стратегик шериклик муносабатларининг рамзи бўлди.
Вазир Дўстлик хиёбони Ўзбекистон ва Беларусь халқларини боғлаб турган мустаҳкам алоқалар, самимий муносабатлар ҳамда кўп қиррали ҳамкорликнинг ёрқин тимсолига айланишига ишонч билдирди.