Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилдилар

Дилафруз Ниязова · 28.07.2025 · 20:30 · 352 views
Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал суръатда ривожланаётганини алоҳида таъкидладилар. Қайд этилганидек, икки мамлакат ташқи сиёсий идоралари давлат раҳбарлари даражасида эришилган келишувларни тўлиқ амалга ошириш учун яқин ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларга ҳам тўхталиб, уларни ҳал этишдаги умумий ёндашувлар юзасидан фикр алмашдилар.