Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Ўмон янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилишди

UzDaily таҳририяти · 02.07.2026 · 15:45 · 15 views
Ўзбекистон ва Ўмон янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Ўмон янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1 июль куни Масқат шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Инвестиция агентлиги раҳбари ўринбосари Мунир ал-Мунирий билан учрашди.

Мулоқот давомида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари, қўшма лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, «Ўзбек-Ўмон инвестиция» компанияси («UzOman Capital») салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий сармояларини жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, саноат, логистика, қишлоқ хўжалиги, туризм, банк-молия ва бошқа устувор соҳаларда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш юзасидан фикр алмашилди.