Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Литва меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 14.11.2025 · 12:25 · 288 views
Ўзбекистон ва Литва меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Литва меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 12 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Литванинг Ўзбекистондаги элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) Эгидиюс Навикас билан учрашув ўтказди.

Учрашувда меҳнат миграцияси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари, жумладан, ҳукуматлараро битимларни имзолашни жадаллаштириш, консуллик маслаҳатлашувларини ташкил этиш, шунингдек, ноқонуний миграция ва радикаллашувга қарши курашиш чоралари муҳокама қилинди.

Томонлар доимий мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқладилар ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича қўшма чора-тадбирлар тўғрисида келишиб олдилар.