Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Корея Республикаси стратегик шериклик масалаларини муҳокама қилишди

UzDaily · 04.06.2026 · 17:35 · 113 views
Ўзбекистон ва Корея Республикаси стратегик шериклик масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Корея Республикаси стратегик шериклик масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Вон До Ён билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалалари, жумладан, сиёсий мулоқот ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар жорий йилда турли даражаларда режалаштирилган тадбирларга тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашди.

UzDaily · 👁 113 views · 04.06.2026 · 17:35