Ўзбекистон ва Калининград вилояти ўртасидаги алоқалар кенгайиб бормоқда

Ўзбекистон ва Калининград вилояти ўртасидаги алоқалар кенгайиб бормоқда

Ўзбекистон ва Калининград вилояти ўртасидаги алоқалар кенгайиб бормоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Калининград вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Валерий Шерин билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, хусусан, савдо-иқтисодий ва инвестисиявий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар ҳудудлараро ҳамкорликнинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, саноат кооперацияси, логистика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва бошқа истиқболли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқди.

Шунингдек, ҳудудлараро ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, ўзаро ташрифлар ва бизнес-миссияларни мунтазам ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг