Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Жанубий Корея сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди

UzDaily · 16.06.2026 · 12:40 · 21 views
Ўзбекистон ва Жанубий Корея сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди

Ўзбекистон ва Жанубий Корея сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.

Делегацияларга Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов ва Корея Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Чун И Хе бошчилик қилди.

Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатлари ҳамда кўп қиррали ҳамкорликнинг изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Музокаралар марказида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболлари бўлди.

Томонлар савдо ҳажмини ошириш ва транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим ҳамда бошқа йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўришга келишиб олди.

Маслаҳатлашувлар давомида олий ва юқори даражадаги ташрифлар якунлари бўйича эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди ҳамда яқин истиқболда ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди. Шунингдек, турли даражалардаги бўлажак тадбирлар жадвалига алоҳида эътибор қаратилди.

UzDaily · 👁 21 views · 16.06.2026 · 12:40