Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Huawei энергетика тизими бўйича меморандум имзоладилар

UzDaily · 13.05.2026 · 18:45 · 120 views
Ўзбекистон ва Huawei энергетика тизими бўйича меморандум имзоладилар

Ўзбекистон ва Huawei энергетика тизими бўйича меморандум имзоладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбекистон энергетика ҳафталиги – 2026” доирасида Энергетика вазирлиги, “Silk Road Energy Planning and Engineering” ҳамда «Huawei» компанияси ўртасида энергетика тизими объектларини замонавий синовдан ўтказиш бўйича Англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳамкорлик энергетика тизимининг ишончлилиги ва барқарорлигини ошириш, электр тармоқларини хавфсиз бошқариш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини тизимга самарали интеграция қилишга хизмат қилади.

Лойиҳа доирасида реал вақт симуляторлари ва Hardware-in-the-Loop (HIL)  технологияларидан фойдаланилади. Бу эса электр станциялари ва бошқарув тизимларини ҳақиқий иш шароитига яқин ҳолатларда, жумладан авария вазиятларида ҳам хавфсиз синовдан ўтказиш имконини беради.

Меморандум технологик ҳамкорликни кенгайтириш, илғор тажрибаларни жорий этиш ҳамда Ўзбекистон энергетика тизимининг хавфсизлиги ва самарадорлигини янада мустаҳкамлаш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

UzDaily · 👁 120 views · 13.05.2026 · 18:45