7
Иқтисод

Ўзбекистон ва GIZ статистика соҳасида ҳамкорлик қилишга келишди

Ўзбекистон ва GIZ статистика соҳасида ҳамкорлик қилишга келишди
Ўзбекистон ва GIZ статистика соҳасида ҳамкорлик қилишга келишди / Фото: Миллий статистика қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) 2026 йил 9 ноябрь куни ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Ҳужжат расмий статистика ва геофазовий маълумотлардан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Томонлар ушбу маълумотлардан ҳудудий режалаштириш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнларида фойдаланишга кўмаклашиш ниятида.

Ҳамкорлик географик ахборот тизимлари (GIS), Ерни сунъий йўлдошлар орқали кузатиш, сунъий интеллект ва GeoAI технологияларидан фойдаланган ҳолда ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, интеграция қилиш ва таҳлил этиш соҳасидаги салоҳиятни мустаҳкамлашни ўз ичига олади.

Шунингдек, мутахассислар малакасини ошириш, билим ва тажриба алмашиш, амалий таҳлилнинг замонавий усулларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратиш режалаштирилган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.