Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва GIZ давлат бошқаруви ислоҳотларини муҳокама қилишди

UzDaily · 04.06.2026 · 17:25 · 121 views
Ўзбекистон ва GIZ давлат бошқаруви ислоҳотларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва GIZ давлат бошқаруви ислоҳотларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 3 июль куни Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигида “Самарали давлат бошқаруви” дастури доирасидаги GIZ эксперт миссияси вакиллари билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида "Good Governance Program" дастурининг иккинчи босқичини режалаштириш, Агентликнинг кейинги уч йилга мўлжалланган устувор йўналишлари ҳамда истиқболдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Унда Ўзбекистондаги дастур вакиллари ҳамда GIZ'нинг Германиядаги марказий офисидан масъул экспертлар иштирок этди.

Учрашув давомида Агентлик фаолияти, асосий функциялари, устувор йўналишлари ва стратегик режалари ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, томонлар коррупцияга қарши курашиш, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, шаффофлик ва самарадорликни ошириш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида томонлар истиқболдаги ҳамкорликни давом эттириш ва ўзаро ишчи мулоқотни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

UzDaily · 👁 121 views · 04.06.2026 · 17:25