Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Эрон сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 13.05.2025 · 11:30 · 394 views
Ўзбекистон ва Эрон сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Эрон сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Теҳрон шаҳрида Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Сайид Расул Моҳажер билан учрашди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниб, сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий алоқалар, шунингдек, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак қўшма тадбирлар, хусусан, икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.