Ўзбекистон ва BAKTAD қандолат саноатини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва BAKTAD қандолат саноатини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва BAKTAD қандолат саноатини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Туркиянинг "Пахлава ва ширинликлар ишлаб чиқарувчилар уюшмаси" (BAKTAD) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Музокараларда ўз маҳсулотларини бутун дунёга экспорт қилиш билан танилган Mehmet Yildirim, Karaköy Güllüoğlu ва Burça Baklava каби соҳанинг етакчи брендлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Суҳбат давомида халқаро сифат стандартларини жорий этиш ҳамда қандолатчилик соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакатимиз гастрономик ҳаётида ёрқин воқеага айланиши кутилаётган Ўзбекистонда Пахлава фестивалини ташкил этиш таклифига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришилди. Томонлар ширинликлар ишлаб чиқариш ва профессионал тажриба алмашиш борасида узоқ муддатли ҳамкорликни мақсад қилганлар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг