Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва БАА меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 30.11.2024 · 12:35 · 425 views
Ўзбекистон ва БАА меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва БАА меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди (Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сурати)

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олимжон Абдуллаев БААнинг вақтинчалик ишончли вакили Муҳаммад ал-Даҳирий билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда ТИВ.

Томонлар икки давлат ўртасидаги юқори даражадаги муносабатларни таъкидладилар ва меҳнат миграцияси масалаларини муҳокама қилдилар. Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида уларни ташкиллаштирилган тарзда БААга юбориш бўйича келишувга эришилди.

Бундан ташқари, ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.